Яқин Шарқдаги можаро давомида Эроннинг жанубий қисмида жойлашган мактабга берилган ҳаво зарбаси натижасида камида 50 нафар одам ҳалок бўлган. Ҳозиргача бу маълумот расман тасдиқланмаган, аммо маҳаллий ва халқаро манбалар ушбу сони хабар қилмоқда.
Ҳужум давомида мактаб яқинидаги инфратузилма ҳам сезиларли зарар кўрган. Қурбонлар орасида ўқувчилар ва мактаб ходимлари борлиги тахмин қилинмоқда.
Эрон ҳукумати ва расмий манбалар ҳозиргача қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумот бермаган. Шунингдек, ҳудуддаги хавфсизлик чоралари кучайтирилди ва аҳолига эҳтиёткорлик қилиш маслаҳат берилмоқда.
Изоҳ