• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:22

Тошкентда мактаб ўқувчиси BMW автомобилида уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди

ЙТҲ натижасида марҳум ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатлари олган эди. Унинг учта фарзанди қолди.

213
0
ИИВ

Тошкентда мактаб ўқувчиси BMW автомобилида уриб юборган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаров олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.

ДЙҲХХ хабарига кўра, ички ишлар органи ходими уч сутка давомида шифокорлар назоратида бўлган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳосилбек Эшназаров 1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ички ишлар органларидаги хизматни 2022 йилдан бошлаган. Унинг учта фарзанди қолди.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни соат 21:46 да Тошкент марказида 10-синф ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз BMW М4 автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юборган эди ва инспектор касалхонага ётқизилганди.

Маълум бўлишича, вояга етмаган шахс илгари ҳам ҳуқуқбузарлик содир этган ва унинг ота-онаси мактабда дарс қолдиргани, ўзбошимчалик билан автомобиль бошқаргани ва йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани учун жавобгарликка тортилган.

Қотиллик содир этилган BMW автомашинаси 2024 йилдан буён 18 маротаба транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларга топширилган, шунингдек, автомашина 37 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган қиз номига расмийлаштирилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидалари бузилганини намойишкорона мақтанган йигит 10 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

213
0

Изоҳ