Ўзбекистон аҳолиси 2026 йил 28 февраль куни олтита сайёралардан иборат парад содир бўлади. Ушбу сайёралар парадида Қуёш тизимидаги олтита сайёра, яъни Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер сайёралар иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси хабар қилди.
28 февраль куни Қуёш уфққа ботгандан кейин ушбу сайёралар парадини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан кузатиш мумкин. Ушбу сайёралар парадида сайёралар осмон соҳасининг чорак қисмини эгаллайди ва парадда иштирок этадиган сайёраларни осмоннинг жанубий-ғарбий қисмидан топиш мумкин.
Ушбу парадда иштирок этадиган сайёрлардан фақат 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин холос (булар: Меркурий, Венера, Сатурн ва Юпитер), Нептун ва Уран сайёралари эса жуда хира бўлганлиги сабабли уларни кўриш учун махсус оптик ускуналар (телескоп ёки бинокл) керак бўлади.
Маълумот учун: Сайёралар паради бу ноёб астрономик ҳодисалардан бири бўлиб, бунда 2 ва ундан ортиқ сайёралар бир тўғри чизиқда ёки бир-бирига яқин бурчак масофада жойлашади. Сайёралар парадини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ кичик сайёралар паради деб аталади ва унда 4 тагача сайёралар қатнашади. Кичик сайёралар паради бир йилда бир марта содир бўлиши мумкин.
Иккинчи гуруҳ эса катта сайёралар паради деб аталади, бунда 5 та ёки ундан ортиқ сайёралар бир-бирига яқин бурчак масофага келишади. Ушбу ҳодиса 18-20 йилда бир марта содир бўлади. Бундан ташқари Қуёш системасидаги 8 та сайёра иштирокидаги парад ҳам бўлиши мумкин, бу ноёб астрономик ҳодиса 170 йилда бир марта содир бўлади.
Изоҳ