• 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -50.58
  • 14 307 сўм
    -59.63
  • 159 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:40

Россия ва Украина ўртасидаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси 3 йилга қамалди

У Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, ҳарбий хизматга кириб, Украинага қарши қуролли тўқнашувда иштирок этган.

125
0
Иллюстрация

Жорий йилнинг 20 февраль куни жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг очиқ суд мажлисида И.Д.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, судланувчи И.Д. моддий манфаатдорликни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида, унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиб, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, ҳарбий хизматга кириб, қуйидаги ҳолатда жиноят содир қилган.

Унга кўра, И.Д. 2023 йил март ойида ишлаш мақсадида Россиянинг Москва вилоятига борган ва 2024 йил сентябрь ойига қадар қурилиш ишларида ишлаб, қонуний тартибда Россия ҳудудида бўлиб туриши билан боғлиқ ҳужжатлари бўлмаганлиги учун у 2024 йил сентябрь ойида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Россия ички ишлар ходимлари И.Д.га Россиядан чиқарилиб юборилишини, бироқ Украина давлатига қарши урушда бир йил давомида қатнашадиган бўлса, уруш қатнашчиларига бериладиган ёрдамга хусусан, катта миқдордаги бир марталик пул мукофоти, ойлик иш ҳақи ва Россия фуқаролигига эга бўлишини айтишган.

Шундан сўнг, у 2024 йил 2 октябрь куни моддий манфаатдорликни кўзлаб, Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, бошқа давлатнинг томонида олиб урушда иштирок этиш, ноқонуний эканлигини билса-да, ўзининг шахсий манфаатларини кўзлаб, Россия томонидан Украинага қарши қуролли тўқнашувларда қатнашишга розилик билдириб, шартнома асосида РҚ қуролли кучлари сафига ҳарбий хизматга кирганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, у Россия Мудофаа Вазирлигига қарашли ҳарбий қисмга оддий аскар унвонида ишга қабул қилинган.

Шундан сўнг, И.Д. бир гуруҳ урушга ёлланган шахслар билан Ростов вилоятининг Украина давлати Запарожье вилояти билан чегарадош ҳудуддаги ҳарбий полигонга бориб, ушбу жойда икки ой давомида ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

2025 йил март ойида Украина қуролли кучлари томонидан амалга оширилган ҳужумда И.Д. ўнг ёнбошидан снаряд осколкасидан жароҳатланиб, Токмак номли аҳоли яшаш пунктидаги тиббий муассасада даво чоралари кўрилиб, танасидан осколка парчалари олинган.

И.Д. Украинага қарши қуролли тўқнашувда қатнашиш учун Россия армиясига ёллангани сабабли унга тегишли банк пластик картасига катта миқдордаги бир марталик мукофот пули ва ҳар ойлик пул ташлаб берилган.

И.Д. 2025 йил сентябрь ойида 14 кунлик меҳнат таътилига чиққач, урушда ҳалок бўлиши мумкинлигини ўйлаб, Украинага қарши қуролли тўқнашувларда иштирок этаётган Россия армияси сафига қайтиб бормасдан 2025 йил 30 сентябрда Қозоғистон орқали Наманган вилояти Поп туманидаги яшаш уйига қайтиб келган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи И.Д. ЖКнинг 154-моддасининг 1-қисми, 154-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга ЖКнинг 154-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

125
0

Изоҳ