• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:42

Тошкентдаги "Изза" бозорида ёнғин содир бўлди

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

219
0
Видеодан кадр

Тoшкент шаҳрида жойлашган "Изза" бозорида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

Бугун, 21 февраль соат 05:09 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Қовунчи кўчасида жойлашган қурилиш махсулотлари сотиш бозорида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра қутқарув бўлинмалари соат 05:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:38 да ўраб олинган ва ёнғин соат 06:00 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

219
0

Изоҳ