• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:19

АҚШ икки ўзбек компанияси раҳбарларининг мамлакатга киришини чеклади

Ушбу компаниялар орқали хорижликлар, жумладан вояга етмаганлар, АҚШга ноқонуний киришга уриниш мақсадида Марказий Америкадаги транзит нуқталарига етказиб бериш ишлари мувофиқлаштирилган.

259
0
Иллюстрация

United States Department of State Ўзбекистонда АҚШга ноқонуний иммиграцияга онгли равишда кўмаклашган шахсларга нисбатан визавий чекловлар жорий этилганини маълум қилди. Бу ҳақда идора матбуот котибининг биринчи ўринбосари Thomas Pigott хабар берди. 

Пресс-релизда таъкидланишича, ушбу чоралар визавий хизматлар кўрсатувчи икки ўзбек компаниясининг раҳбарлари ва юқори лавозимдаги мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилади. Улар асосан АҚШга ноқонуний киришни режалаштирган хорижликларга мўлжалланган туристик хизматларни атайлаб ташкил этган.

Тергов давомида Ўзбекистондаги шахслар АҚШга ноқонуний иммиграция қилишни кўзлаган хорижликлар, жумладан вояга етмаганларни ташишни фаол мувофиқлаштиргани аниқланган.

Ташиш ишлари аэропортлар ва қуруқликдаги чегаралар орқали Марказий Америкадаги транзит нуқталарига амалга оширилган. У ерда уларнинг кўпчилиги кейинчалик АҚШга ноқонуний киришга уриниш чоғида қўлга олинган.

Баёнотда қайд этилишича, АҚШ миллий хавфсизликка путур етказиш ёки иммиграция қонунчилигини бузишга бўлган уринишларга тоқат қилмайди. Давлат департаменти ноқонуний миграциядан фойда кўрувчи шахсларни жавобгарликка тортишни таъминлайди ва мамлакат чегаралари ҳамда миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида мигрантларни ноқонуний олиб ўтиш тармоқларига қарши фаол кураш олиб боради.

Шунингдек, АҚШ ҳукумати ноқонуний иммиграцияга кўмаклашувчи жиноий тармоқлар фаолиятига чек қўйишда яқин ҳамкорлик қилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

259
0

Изоҳ