• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:21

Тошкентда йўл қопламасини таъмирлаш ишлари бошланди

Таъмирлаш ишларининг биринчи кунида 56 та махсус техника жалб қилинди ва 6 мингдан ортиқ кв. м йўл қопламаси ётқизилди.

208
0
Яккасарой тумани ҳокимлиги

19 февралдан бошлаб Тошкент шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари, шунингдек марказий кўчаларни эксплуатация қилиш, сақлаш ва таъмирлашга ихтисослашган бошқармалар томонидан жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, таъмир ишлари жамоат транспорти ҳаракатланадиган кўчаларда, шунингдек пойтахтнинг барча туманларидаги маҳалла ичи кўчаларида амалга оширилади.

19 февраль куни 56 та махсус техника ва 208 нафар ишчи жалб этилди.

Бажарилган ишлар ҳажми:

• 6 036,5 кв. м — асфальт қопламасини фрезерлаш;

• 406 кв. м — асфальтобетон аралашмаси билан таъмирлаш.

Қайд этилишича, ишлар белгиланган режа асосида ва об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда давом эттирилади.

Аввал хабар қилинганидек, Тошкентнинг барча туманларида йўлларни кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилади. Жами таъмирланадиган ҳудудлар 816 023 кв. мни ташкил этади. Шундан 609 673 кв. м туманлар ҳиссасига, 206 350 кв. м эса марказий кўчалар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, жорий йилда кўча-йўл тармоғи ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида алоҳида капитал инфратузилма ишлари, жумладан режали таъмирлаш ва айрим участкаларда йўл қопламасини янгилаш ишлари ҳам назарда тутилган.

208
0

Изоҳ