• 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:31

"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар давлат ташаббуслари ва дастурлари иштирокчиларини бирлаштирган Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти вакиллари орасидан танлаб олинади.

96
0
lex.uz

Ҳукумат қарори билан "Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Низом "Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, кўкрак нишонига номзодлар рўйхати қуйидагиларни бирлаштирувчи Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамияти доирасида шакллантирилади:

— Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари;

— мактаблар;

— Президент мактаблари ва “Янги Ўзбекистон” университети битирувчилари;

— "Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастури иштирокчилари;

— дунёнинг нуфузли олий таълим ва бошқа ташкилотларида билим ва тажриба орттирган иқтидорли ватандошлар.

Ишчи гуруҳ тақдимномалар асосида ҳужжатларни умумлаштириб, ҳар йили 25 мартга қадар белгиланган талаблар асосида энг муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилади.

Хулоса асосида номзодларнинг ҳужжатлари "Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббусини амалга ошириш ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича республика комиссиясига юборилади.

Республика комиссияси ҳар йили 20 майга қадар кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Кўкрак нишони ҳар йили Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг қурултойида топширилади.

96
0

Изоҳ