• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 20 феврал 18:59

2025 йилда картадан картага ўтказмаларнинг ҳар иккинчиси 1 млн сўмдан ошмаган — Марказий банк

Регулятор маълумотларига кўра, ўтган йил давомида амалга оширилган P2P ўтказмаларнинг аксарияти кичик миқдордаги суммаларга тўғри келган.

171
0
uznews.uz

2025 йил якунларига кўра, P2P (картадан картага) ўтказмалар тузилмаси шуни кўрсатдики, ўтказмалар асосан кундалик ҳисоб-китоблар ва ўзаро тўловлар учун амалга оширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, барча транзакцияларнинг қарийб ярми — 46,1 фоизи 1 млн сўмгача бўлган ўтказмаларни ташкил этган. Яъни, йил давомида амалга оширилган ҳар иккинчи ўтказма нисбатан кичик суммага тўғри келади.

1–5 млн сўм оралиғидаги ўтказмалар улуши 16,8 фоизни, 5–10 млн сўм миқдоридаги ўтказмалар эса 8,6 фоизни ташкил этган.

Йирик суммадаги ўтказмалар камроқ учрайди: 50 млн сўмдан ортиқ ўтказмалар умумий операциялар сонининг 10 фоизидан камини, 200 млн сўмдан юқори ўтказмалар эса атиги 2 фоизни ташкил этган.

171
0

Изоҳ