• 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 169 сўм
    36.93
  • 14 360 сўм
    -0.1
  • 159 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 20 феврал 16:28

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари, Наманганда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Ҳоким ўринбосари 60 млн сўм, ҳоким ёрдамчиси эса 10 минг АҚШ доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган.

202
0
Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ҳокимлик захирасида бўлган 9 гектар ер майдонини Шеробод туманида яшовчи фуқарога полиз экинлари экиш учун 4 ой муддатга ижарага бериш эвазига 90 млн сўм талаб қилиб, жорий йилнинг январь ойида 30 млн сўм олади

У қолган 60 млн сўмни Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти Чуст туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 2022 йилда “Садача” кичик саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 43 сотих ер майдонининг 20 сотих қисмини ҳокимиятдаги танишлари орқали 1982 й.т. фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, ҳоким ёрдамчиси олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

202
0

Изоҳ