• 12 132 сўм
    -5.38
  • 14 360 сўм
    -19.72
  • 159 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 132 сўм
    -5.38
  • 14 360 сўм
    -19.72
  • 159 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 17 феврал 13:00

Greenwich турар-жой мажмуасида трансформатордаги қисқа туташув туфайли электр таъминотида узилишлар юз берди

Ҳодисага трансформатор пунктидаги қисқа туташув сабаб бўлган, шу сабабли мажмуа уйларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилган.

534
0
Видеодан кадр

Кеча соат 19:32 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент шаҳар Миробод тумани "Greenwich" турар жой мажмуаси ҳудудидаги 29/9-уй олдида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Трансформатор ичида юқори кучланишли электр кабелларининг қисқа туташуви содир бўлганлиги аниқланди.

"Миробод туманининг бир қисмини электр энергияси билан таъминловчи "Рисовая" подстанциясидан чиқувчи Greenwich-1,2 фидеридан таъминланувчи 8573 (0,4 кВ) трансформатор пунктида қисқа туташув содир бўлди. Натижада, мазкур ҳудуддаги айрим кўп қаватли уйларда электр таъминотида вақтинчалик авариявий узилишлар кузатилди," - дейилади Тошкент шаҳар электр тармоқлари маълумотида.

Миробод ҲЭТ тезкор бригадаси томонидан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилган. Соат 21:20 да авария тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, аҳоли хонадонларининг электр таъминоти тўлиқ тикланган.

534
0

Изоҳ