Президент қарори билан Ҳилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Куни кеча у Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. У бу лавозимда 2025 йил июль ойидан буён ишлаб келаётган эди.
Бунгача Ҳилола Умарова 2023 йил охиридан 2025 йилгача Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаган.
Изоҳ