Қарорга мувофиқ, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади:
— Ижтимоий реестрда «давлат таъминотидаги оилалар» тоифасига киритилган оилаларга;
— якка тартибда яшовчи фуқароларга, шунингдек парваришга муҳтож бўлган ва тегишли реестрга киритилган ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга;
— етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар яшайдиган оилаларга.
Ижтимоий реестрда «кам таъминланган оилалар» тоифасига киритилган оилаларга, шунингдек «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўланади.
Бундан ташқари, Ижтимоий реестрда рўйхатда турган оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзосининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади.
Бир марталик моддий ёрдам маблағлари 1 мартга қадар оилаларнинг ижтимоий карталари ёки банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Изоҳ