Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 18 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
— Тепа масжиди - Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Бектемир тумани бўйича:
— Алибек масжиди - М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Яшнобод тумани бўйича:
— Исломота масжиди - Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
— Али ибн Абу Толиб масжиди - Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Миробод тумани бўйича:
— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди - Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Қўйлиқ ота масжиди - ТХАЙ - Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Сергели тумани бўйича:
— Маъруф ота масжиди - Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Нўғай қўрғон масжиди - Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан - С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.
Яккасарой тумани бўйича:
— Усмон бин Маъзум масжиди - КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Яккасарой масжиди - Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғубўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Ракат масжиди - Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Янгиҳаёт тумани бўйича:
— Ниёзмат ота масжиди - ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди - Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза - Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Камолон масжиди - Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Олмазор тумани бўйича:
— Ҳазрати имом масжиди - Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой - А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Исломобод масжиди - КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Дўстжонбой (Сулола) масжиди - Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Юнусобод тумани бўйича:
— Мирза Юсуф масжиди - Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани бўйича:
— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди - Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Хазрати Али масжиди - Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
Чилонзор тумани бўйича:
— Новза масжиди - Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.
— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди - Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгаллиота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди - Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
Изоҳ