• 12 221 сўм
    -54.6
  • 14 495 сўм
    -96.68
  • 158 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 221 сўм
    -54.6
  • 14 495 сўм
    -96.68
  • 158 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:14

Тошкентда криптовалюта орқали юз минглаб доллар айланмасига эга онлайн-наркодўконлар фаолиятига чек қўйилди

Гумонланувчилар гиёҳванд моддалар савдосини Telegram-ботлар ва каналлар орқали ташкил этган. Тўловлар криптоҳамёнлар ҳамда банк карталарига қабул қилинган, махфийликни таъминлаш мақсадида эса хорижий SIM-карталардан фойдаланилган.

232
0
Тошкент шаҳар ИИБ

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интернет тармоғи орқали гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган бир нечта жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйди.

Хусусан, гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситалар савдоси амалга оширилган Telegram-канал аниқланди. Ушбу канал администраторлари ва менежерлари мессенжерда рўйхатдан ўтиш учун хорижда рўйхатга олинган телефон рақамларидан фойдаланган. Мижозлар томонидан пул ўтказмалари криптоҳамёнлар ва банк пластик карталари орқали амалга оширилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида канал администратори В. ҳамда муқаддам талончилик жинояти учун судланган Р. қўлга олинди. Улардан банк пластик картаси ва учта мобил телефон ашёвий далил сифатида олинди.

Аниқланишича, улар умумий қиймати 60 минг АҚШ долларига тенг криптовалюта операцияларини амалга оширган.

Кейинги тезкор тадбирлар давомида гиёҳванд моддалар ва психотроп препаратларни сотиш учун ташкил этилган, 1946 нафар обуначига эга яна бир Telegram-бот фаолиятига чек қўйилди. Маълум бўлишича, мазкур ботнинг икки нафар эгаси яна 28 та шунга ўхшаш Telegram-ботни бошқарган. Эгалардан бирининг хонадонда ўтказилган тинтув вақтида гиёҳванд моддалар, икки жуфт тарози, қайчи, магнитлар, zip-пакетлар ва телефон мусодара қилинди.

Тергов давомида ушбу бот орқали 862 марта гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситалар сотилгани, умумий тушум 27 674 АҚШ долларини ташкил этгани аниқланди. Шунингдек, фуқаролардан бири ўз мобил телефони орқали умумий қиймати 15 492 АҚШ долларига тенг криптовалюта транзакциясини амалга оширгани маълум бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан веб-макон мониторинги давомида яна бир Telegram-бот аниқланди. У орқали ҳам гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситалар савдоси амалга оширилган. Унда 4300 нафар фойдаланувчи бўлган. Мазкур бот билан яна ўнта бот боғлиқ бўлиб, уларнинг олтитаси фаол экани маълум бўлди.

Тезкор тадбирлар давомида ушбу бот эгаси қўлга олинди. У бот орқали тақиқланган моддаларни 1076 марта сотиб, 51 294 АҚШ доллари миқдорида даромад олган. Ашёвий далил сифатида гиёҳванд моддалар ва мобил телефон мусодара қилинди.

Шунингдек, навбатдаги операция давомида 14 мингдан ортиқ фойдаланувчиси бўлган Telegram-бот орқали гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган яна бир жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилди. Аниқланишича, унинг эгалари Telegram мессенжери негизида яратилган наркомагазинни тарғиб қилиш мақсадида биноларга граффити ёзишга ҳам алоқадор бўлган. Уларнинг жиноий фаолияти 68 806 АҚШ доллари миқдорида даромад келтирган. Шунингдек, мазкур шахслар 9766 та савдо операциясини амалга ошириб, умумий 443 090 АҚШ доллари миқдорида тушум олгани маълум қилинди.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

232
0

Изоҳ