• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 21:03

Ўзбекистонда UzTest илмий синов ва сифат назорати маркази тугатилади

Аккредитация маркази «Ўзстандарт» тизимидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Мазкур қарорлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янгилашга бағишланган тақдимот давомида эълон қилинди.

259
0
UzTest

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини халқаро талаблар асосида тубдан янгилашга оид тақдимот билан танишди.

Мазкур соҳада институционал ўзгаришлар режалаштирилган. Хусусан, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги ташкилотлар сони 5 тадан 3 тага қисқартирилади. UzTest марказини тугатиш, Аккредитация марказини эса Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, синов ва сертификатлаш хизматларини тўлиқ хусусий секторга ўтказиш таклиф этилди. Соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Intertek (Англия), SGS (Швеция), Bureau Veritas (Франция), TÜV (Германия) каби етакчи халқаро компанияларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Йиғилишда президент маҳсулотни баҳолаш жараёнида корхоналар фаолиятини текшириш амалиёти тадбиркорлар норозилигига сабаб бўлаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан мамлакатда давлат назоратидан босқичма-босқич воз кечиб, бозор назорати механизмларига ўтиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 6 та техник регламентни бекор қилиш, 29 тасини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Жорий йилда 4 460 та халқаро стандарт, келаси йилда 2,5 мингдан ортиқ, 2028 йилда эса 817 та стандарт қабул қилиниши белгиланган.

Сертификатлаш жараёнини янада соддалаштириш зарурлиги қайд этилди. Риск-таҳлил асосида баҳолаш тизимини жорий этиш, қолган товар позициялари бўйича ҳам мажбурий сертификатлашни бекор қилиш ва босқичма-босқич декларациялаш тизимига ўтиш таклиф этилди.

Тақдимотда, шунингдек, миллий мувофиқлик белгиси «СUz»ни жорий этиш, аккредитация органлари мустақиллигини таъминлаш, синов лабораториялари фаолиятини рақамлаштириш, метрология тизимини ислоҳ қилиш ва эталон базасини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

259
0

Изоҳ