• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 12 феврал 13:32

Фуқароларга асоссиз равишда чиқинди ташиш бўйича қарзлар ҳисобланган - Рақобат қўмитаси

Бир ярим ой давомида бошқармага чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетмаслик ва асоссиз қарздорлик мавжуд бўлганда электр энергияси учун тўловларни чеклаш бўйича 850 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

233
0
uznews.uz

Жорий йилнинг дастлабки ойларида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш масалалари бўйича 850 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларда асосан чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги, хизматлар сифати пастлиги, шартнома шартларига амал қилинмаслиги, шунингдек, хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳамда бунинг оқибатида фуқароларнинг электр энергияси тўловларига чекловлар қўйилгани юзасидан ҳақли эътирозлар билдирилган.

Ўрганишлар давомида айрим ҳудудларда чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг белгиланган минимал даврийлигига амал қилинмаётгани ҳамда фуқароларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётгани аниқланди.

Энг кўп мурожаатлар Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда.

Шу муносабат билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Қўмита Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига қуйидаги чораларни кўриш тўғрисида сўров юборди:

• чиқиндиларни ўз вақтида ва сифатли олиб чиқиб кетишни таъминлаш,
• асоссиз қарздорликлар ҳисобланишининг олдини олиш,
• асоссиз қарздорлик сабаб электр энергияси тўловларига киритилган чекловларни қайта кўриб чиқиш

Амалдаги қонунчиликка кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари белгиланган муддат ва даврийликда амалга оширилиши шарт. Шунингдек, хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган ҳолларда истеъмолчи тегишли давр учун тўловдан озод этилиши белгиланган.

Аввалроқ, 5 февраль ҳолатига кўра, 1,1 миллиондан ортиқ абонент маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун 108,9 миллиард сўм қарздорлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирилганлиги ҳақида хабар берган эдик. 5 кун ичида фуқаролар 12,7 млрд сўмни тўлаб беришди. Қарздорлиги бўлган 198 минг 858 абонентга электр энергияси учун тўловлар бўйича чеклов қўйилди.

233
0

Изоҳ