• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:26

Ўзбекистонда Радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

Марказ Ядро физикаси институти қошидаги мавжуд қабристон негизида ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари орасида радиоактив манбалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва узоқ муддатли сақлаш киради.

132
0
Архив фото

Ҳукумат қарорига кўра, Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилмоқда.

Марказ радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддат хавфсиз сақлаш хизматларини кўрсатувчи ягона давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказнинг асосий вазифалари:

- республикада ишлаб чиқарилган ёки унинг ҳудудига олиб кирилган, фойдаланиш муддати тугаган ёхуд фойдаланишдан чиқарилган радиоактив манбалар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва узоқ муддат сақлаш;

- радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва ушбу соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш;

- соҳага рақамли ечимлар ва ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш;

- хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва соҳага илғор хорижий тажрибани жорий этиш.

Ҳужжатда 2026-2027 йилларда марказ ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, радиоактив чиқиндиларни саралаш лабораториясини ташкил этиш кўзда тутилган.

132
0

Изоҳ