• 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 276 сўм
    -11.73
  • 14 592 сўм
    -52.04
  • 159 сўм
    0.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 12:10

Фарғонада россиялик пенсионерларни миллионлаб рублга чув туширган жиноий гуруҳ фош этилди

Фирибгарлар ўзларини банк ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари деб таништириб, жабрланувчиларга қўнғироқ қилишган ва товон пули тўлаш баҳонасида солиқ тўлашни талаб қилишган.

207
0
Видеодан кадр

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик ва ўта йирик миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

Фарғона шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро бошчилигидаги 34 кишидан иборат жиноий гуруҳ Тошкент ва Фарғона шаҳарларида жойлашган биноларни ижарага олиб, ўз фаолиятини "колл-марказ"лар ниқоби остида фаолият юритган.

Гуруҳ аъзолари Россияда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг 70 мингдан ортиқ мижозлари тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритишган.

Кейинчалик, операторлар SIP телефонияси ва Zoiper иловалари орқали асосан кексаларга қўнғироқ қилиб, ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва банк ходимлари сифатида таништириб, гўёки компания томонидан сифатсиз дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар сотилганлигини таъкидлаган ҳолда, мижозларга 500 мингдан 580 минг рублгача миқдорда компенсация тўлаб берилишини айтишган.

Натижада жабрланувчилар турли банк карталарига жами 9 миллион 599 минг 561 рубль (тахминан 125 минг доллар) пул ўтказган.

Бундан ташқари, жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси криптовалюталар савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмасдан, қарийб $470 минг миқдорида криптоактивлар айланмасини амалга оширган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судида кўриб чиқилди. Гуруҳ аъзолари ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 278-7-моддаси (телекоммуникация тармоғига ноқонуний (рухсатсиз) кириш), 278-8-моддаси (криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

21 нафар фуқарога 3 йил 6 ойдан 9 йил 6 ой муддатгача озодликдан махрум қилиш жазолари тайинланди. Қолган 13 нафарига нисбатан 4 йил 3 ойдан 4 йил 6 ойгача муддатга озодликни чеклаш жазоси белгиланиб, жарималар қўлланилди. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар эса ундириладиган бўлди.

207
0

Изоҳ