• 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 320 сўм
    17.18
  • 14 614 сўм
    106.5
  • 159 сўм
    -0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:22

Кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун $200 млн ажратилади

Ушбу дастур Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Чирчиқ шаҳарларида жойлашган хонадонларни қамраб олади. 1991 йилгача қурилган уйларнинг электрон паспортини ишлаб чиқиш учун яна 80 млрд сўм ажратилади.

109
0
uznews.uz

2026−2030 йилларда марказлашган иссиқлик тармоқларига уланган кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш дастурига халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 200 млн доллар йўналтирилади. Бу президент қароридан келиб чиқади.

Ушбу дастур Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Чирчиқ шаҳарларидаги 1032 та хонадонга татбиқ этилади.

2026 - 2027 йилларда туман ва шаҳарлардаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларда инфратузилмани қуриш ва реконструкция қилиш учун республика бюджетидан 1 трлн сўм ажратилади. Маблағлар болалар майдончалари, суғориш ва ирригация тизимлари, ҳожатхоналар ташкил этиш, йўлакларни бетонлашга йўналтирилади.

Шу билан бирга, 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уйларнинг электрон паспортларини ишлаб чиқиш учун республика бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилади.

Шунингдек, кўп квартирали уйларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш ишларига республика ва маҳаллий бюджетлардан 1,8 трлн сўм маблағ ажратилади.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларнинг камида 10 фоизи кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларда дарахт ва буталар экиш ҳамда уларни суғориш тизими билан таъминлашга йўналтирилади.

109
0

Изоҳ