Президент қарорига кўра, 1 майдан бошлаб янги кўп квартирали уйларнинг лойиҳа ҳужжатларида ҳар бир подезд, лифт ва уларга туташ ҳудудларда мажбурий равишда видеокузатув камералари, кириш эшикларига домофонлар ўрнатилиши кўзда тутилган.
Кўрсатиб ўтилган объектлар лойиҳа ҳужжатларида мавжуд бўлмаган тақдирда, янги кўп квартирали уйларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тақиқланади.
Шунингдек, юқорида кўрсатилган мол-мулклар умумий мол-мулк деб эътироф этилиши ва белгиланган тартибда бошқарув компаниясига ўтказилиши ҳамда тегишли маълумотлар "Mening uyim" тизимининг "Тураржой" ахборот бўлимига киритилиши белгиланди.
Изоҳ