Жорий йилнинг 5 февраль куни қабул қилинган Қонунга мувофиқ, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунга кўра, темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солиниши назарда тутилган.
Шунингдек, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар ёки улар ҳақидаги маълумотларни қасддан яширган мансабдор шахслар ҳам БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилади.
Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳномаси ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик ёки йўналиш схемасидан четга чиқиш учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилиши белгиланди.
Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Изоҳ