Сурхондарё вилоятида туман Экология бошқармаси бўлими бошлиғи маҳаллий МЧЖ ҳудудида ноқонуний кесилган 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлар бўйича расмийлаштирилган далолатномада табиатга етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш эвазига 500 АҚШ доллари пора талаб қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулни тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ