• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 5 феврал 10:21

Файзуллаев ва Шомуродовнинг голлари "Истанбул Башакшеҳир"га Туркия кубоги ўйинида ғалаба келтирди

"Истанбул Башакшеҳир" Туркия кубоги доирасида "Фотиҳ Карагумрук"га қарши баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

166
0
ibfk

Жамоа муваффақиятига Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари - Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов ўз голлари билан муносиб ҳисса қўшишди.

Учрашувда ҳисобни Файзуллаев 8-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни очган бўлса 22-дақиқада Шомуродов "Башакшеҳир"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Аммо орадан уч дақиқа ўтиб, Ўзбекистон терма жамоаси сардори жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар устунлик қилишда давом этди. Учинчи голни 50-дақиқада Мигел Креспо киритган бўлса, 65-дақиқада Иван Бринич ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг 79-дақиқасида "Фотиҳ Қорағумруқ"нинг ягона голига Абдул Қодир Мусса Коне муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, Ушбу ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшеҳир" очколари сонини 6 тага етказиб олди ва "А" гуруҳида учинчи ўринга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа Туркия кубогидаги навбатдаги ўйинини 2 март куни "Трабзонспор"га қарши ўтказади.

166
0

Изоҳ