• 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:42

Қидирувда бўлган шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Фуқаро жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда суд олдида жавоб бериў учун ваколатли органларга топширилган.

119
0
Интерпол

БААдан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар бермоқда ИИВ Интерполнинг Миллий марказий бюроси Матбуот хизмати.

Унга кўра, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги натижасида Бирлашган Араб Амирликларидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

"Экстрадиция икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолият ҳамда Интерпол каналларидан фойдаланган ҳолдаги самарали ҳамкорлик туфайли амалга оширилди," - дейилади хабарда.

Ҳозирда фуқаро қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда суд олдида жавоб учун ваколатли органларга топширилган.

119
0

Изоҳ