Тошкент - Чорвоқ автомобиль йўлининг айрим қисмларида тезлик 80 км/соатгача чекланади. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда таъкидланганидек, ўзгаришлар ушбу йўналишдаги юқори авариявийлик билан боғлиқ. Жумладан, давлат аҳамиятига эга Бектемир - Чирчиқ - Ғазалкент - Чорвоқ автомобиль йўлининг 19-километридан 74-километригача бўлган қисмида 2025 йилда тезлик режимига риоя қилмаслик оқибатида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
ЙТҲ оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, яна 50 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қарорга кўра, 4Р-12 автомобиль йўлининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган 6 та қисмида рухсат этилган энг юқори тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтирилди.
Тезлик чекловлари жорий этилган асосий ҳудудлар:
Юқори Чирчиқ тумани - 19-20 км (Бектемир ва Чирчиқ оралиғи);
- Бўстонлиқ тумани:
- 44-45 км;
- 49-50 км;
- 52-53 км;
- 61-62 км;
- 64-65 км;
- 71-74 км (Ғазалкентдан кейин Чорвоқ йўналишида).
Чеклов минтақадаги энг гавжум йўналишлардан бирида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга қаратилган.
Изоҳ