• 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:29

Ўзгидромет 6 вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ҳақида огоҳлантирди

Тоғларда ҳароратнинг пасайиши ва ёғингарчилик туфайли қор кўчиши хавфи бор.

80
0
uznews.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 5-9 февраль кунлари республиканинг қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор: 

Қашқадарё вилояти бўйича: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти бўйича: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти бўйича: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти бўйича: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида;

Наманган вилояти: Поп туманида.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга чиқувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

80
0

Изоҳ