• 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:13

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади

Биринчи босқич якунларига кўра, 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди. Иккинчи босқич доирасида уйма-уй юриш амалга оширилади.

101
0
moiti.uz

Ушбу босқичда рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари — хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар

Жараённинг шаффоф ва тартибли ўтиши учун рўйхатга олувчиларнинг ҳаракатлари GPS орқали кузатиб борилади. Агар маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилса ёхуд регистраторлар белгиланган қоидаларга амал қилмасдан, хонадонга бормасдан саволномани тўлдирса, бундай маълумотлар тизим томонидан қабул қилинмайди ва регистратор планшетига автоматик огоҳлантириш юборилади.

Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бежигини кўрсатишни талаб қилинг. Бежикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин. Ушбу маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган колл-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятига эгасиз.

Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг хонадонларига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Боиси, агар сиз биринчи босқичда саволномани хато ёки камчиликлар билан тўлдирган бўлсангиз, регистраторлар уйма-уй юрган ҳолда маълумотларингизни тўғри ва тўлиқ киритишга ёрдам берадилар.

Халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ, асосий рўйхатга олиш тадбиридан сўнг маълумотларнинг аниқлиги ва сифатини баҳолаш мақсадида қайта текширув ўтказилади. Бунда асосий танлаб олинган хонадонларга мутахассислар қайта ташриф буюрадилар. Қайта текширувлар одатда жами рўйхатдан ўтганларнинг 10–15 фоизини қамраб олади ва бу халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган тажриба ҳисобланади.

Тайёргарлик ишлари давомида 2025 йил декабрь ойида республика бўйича 7,6 миллион тураржой объектларининг GPS координаталари аниқланди. Миллий статистика қўмитаси ушбу локация маълумотлари орқали рўйхатга олиш жараёнларини реал вақт режимида кузатиб, рўйхатга олувчиларнинг аниқ манзилда иш олиб бораётганини текширади ҳамда маълумотларнинг сифатини назорат қилади.

101
0

Изоҳ