• 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 22:33

Авиатор савдо марказидаги фожиадан сўнг бутун республика бўйлаб савдо объектларида текширувлар бошланди

ФВВ савдо марказлари ва умумий овқатланиш жойларида кенг кўламли текширувлар бошланганини маълум қилиб, ёнғин хавфсизлиги талаблари жиддий бузилган тақдирда объектлар фаолияти тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирди.

124
0
Ижтимоий тармоқ

Авиатор савдо мажмуасида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ёш бола вафот этганидан сўнг, ФВВ савдо мажмуалари, савдо-кўнгилочар марказлари, умумий овқатланиш корхоналари ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига мурожаат қилди.

Бошқарма бошлиғи Одил Қўлдашевнинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, объект ҳудудида ҳамда бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ушбу объектларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилган.

Шу муносабат билан мутасаддилар қуйидаги асосий талабларга риоя қилишга чақирилди:

- биноларнинг эвакуация чиқиш йўллари доимо очиқ ва фойдаланишга тайёр ҳолатда бўлиши керак;

- бинолар ёнғин сигнализацияси ва ёнғиндан ҳимоя қилишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозланган, доимий ишчи ҳолатда бўлиши ва мунтазам назорат қилиниши керак;

- бинолар ҳудуди ва қаватлари етарли миқдорда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

Шунингдек, ишчи ва хизматчилар фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари ҳамда бу борада ўз малакаларини ошириб боришлари лозим.

Объект ёки унинг хоналарини ижарага беришда шартнома шартларида ижарага олувчининг ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш мажбурияти назарда тутилиши керак.

"Республика миқёсида ушбу тоифадаги объектларда ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ушбу тадбирларни тўғри ташкил этиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бошқа тегишли чора-тадбирлар бўйича текширувлар ўтказилмоқда. Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланганда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар объектлар фаолияти ваколат доирасида вақтинча тўхтатиб турилади," - деди Одил Қўлдошев.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, объект ҳудудида, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этмаганлик, шунингдек, бундай қоидабузарликлар оқибатида содир бўлган ёнғинлар учун объект раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик қўлланилишини эслатиб ўтди.

"Қонун талабларини билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Юқоридаги талабларга қатъий риоя қилиш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек, ушбу объектларнинг ишчи ва ходимларини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш имконини беради," - дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Авиатор савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин юзасидан ЖКнинг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилотининг мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

124
0

Изоҳ