• 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Кеча, 12:26

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта давомида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

120
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +11... ×16 даража илиқ атрофида, шимолда +3... +8 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади, бундай об-ҳаво Туркманистондан нам ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2-3 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони кечалари +5... +10 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ атрофида бўлади.Жума куни эса вазият ўзгаради, Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига республика бўйича 6 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳарорат кун давомида пасаяди, кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ; шимолда кечаси -7...-12 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туманитушиши мумкин.2-3 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчимши хавфи бор.

Тошкентда бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +13...+15 даража илиқ бўлади.3 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража илиқ, кундузи +13...+15 даража илиқ бўлади.

4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7 даража илиқ, кундузи +16...+18 даража илиқ бўлади.

5 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража илиқ, кундузи +13...+15 даража илиқ бўлади.6 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.

120
0

Изоҳ