Нодирбек Абдусатторов шахмат оламидаги энг нуфузли мусобақалардан бири — Tata Steel Chess 2026 Masters турнирида ғолибликни қўлга киритди.
Ўзбекистонлик шахматчи мусобақа давомида барқарор ва юқори савиядаги ўйин намойиш этиб, 13 турдан 9 очко жамғарди ҳамда 2862 перформанс кўрсаткичи билан якуний жадвалда биринчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа Нодирбекнинг жаҳон шахматидаги етакчи ўйинчилар қаторидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлади.
Абдусатторов мазкур турнирда 2023 йилда 2-ўрин, 2024 ва 2025 йилларда 3-ўринни эгаллаган эди. Бу йил эса у узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди.
Изоҳ