Бугун, 29 январь куни Анқара шаҳридаги "Оқсарой" қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Давлатимиз раҳбарини Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ майдонида Фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилиб, ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари Фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ