Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) нинг 2025 йилги маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси, Англиянинг "Манчестер Сити" футбол клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг рамзий терма жамоасига киритилди.
Осиёнинг энг яхши жамоаси таркибидан япониялик футболчилар - Зион Судзуки, Рео Хатате, Кайсю Сано, Ритсу Доан ва Такефуса Кубо, Жанубий Корея вакиллари - Ким Мин Же, Ли Кан Ин ва Сон Хён Мин, шунингдек, Саудия Арабистони футболчилари - Муҳаммад Канно ва Салим Ал-Досари ўрин олган.
Изоҳ