• 12 137 сўм
    14.85
  • 14 192 сўм
    4.03
  • 160 сўм
    3.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    14.85
  • 14 192 сўм
    4.03
  • 160 сўм
    3.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 23 январ 17:21

Президент Тошкентдаги Эски шаҳар ҳудудини ободонлаштириш ишлари билан танишди - фото

Шавкат Мирзиёев миллий услубда реставрация қилинган уйларни кўздан кечирди, туризм объектлари фаолияти билан танишди, аҳоли ва ҳунармандлар билан мулоқот қилди, "Олмазор" инновацион ўсиш ҳудудининг мастер-режасини кўздан кечирди.

186
0
President.uz

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Олмазор туманидаги "Ҳастимом" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 447 гектар майдонни қамраб олган лойиҳа амалга оширилмоқда.

Унинг доирасида 15 та маҳаллани боғловчи туман аҳамиятидаги 6 та кўчада туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. Ушбу лойиҳанинг бир қисми Зарқайнар кўчасида амалга оширилмоқда.

Давлат бюджетидан ажратилган 150 млрд сўм маблағ эвазига бу ерда 576 та уй миллий услубда таъмирланди. 100 та тадбиркор 166 миллиард сўм инвестиция киритиб, 7 та меҳмонхона, 8 та ресторан, 5 та ҳунармандчилик маркази, 1 та савдо маркази, 125 та хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этилган. Бунинг натижасида 1,5 минг нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.

Президент миллий меъморлик услубида таъмирланган уйлар, обод кўчаларни кўздан кечирди, маҳаллий аҳоли, сайёҳлар, ҳунармандлар билан суҳбатлашди. У малакали кадрлар тайёрлаш учун ҳунармандчилик университетини ташкил этишни таклиф қилди.

Шу ерда президентга "Олмазор" инновацион ривожланиш ҳудудининг мастер-режаси тақдим этилди.

Унга кўра, таълим ва инновациялар, туризм ва савдо, маданий мерос, бизнес ва IT-хизматлар соҳаларини қамраб олган "ривожланиш йўлаклари" шакллантирилади.

Эски шаҳар атрофида Талабалар шаҳарчаси, университетлар ва технопарклар, соғлиқни сақлаш объектлари, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, Ҳазрати Имом мажмуаси, Чорсу бозори ва шаҳарнинг тарихий марказини ўзаро боғлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, шимолий бизнес қисмида офислар, IT-парк ва бизнес-марказларни ривожлантириш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, мастер-режани амалга оширишдан мақсад тарихий меросни асраб-авайлаш, шу билан бирга замонавий инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, туманнинг иқтисодий салоҳияти ва шаҳар муҳитини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

"Кеча Швейцариянинг Давос шаҳрида шаҳар муҳити мавжуд биноларни сақлаб қолган ҳолда, маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ривожланаётганини кўрдим. Биз ҳам Эски шаҳарни асраб-авайлашимиз, қолаверса, обод қилишимиз керак. Бунинг учун "Эски шаҳар" деган алоҳида дастур тайёрлаш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

186
0

Изоҳ