• 12 122 сўм
    48.78
  • 14 188 сўм
    29.32
  • 156 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 122 сўм
    48.78
  • 14 188 сўм
    29.32
  • 156 сўм
    1.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:50

Тизим ишга туширилгандан бери дорихоналарда электрон рецептлар орқали атиги 13 фоиз дорилар сотилган

Декабрь ойи ўрталаридан буён 412 мингта электрон рецепт расмийлаштирилган, бироқ дорихоналарда амалда 55 мингтадан кам, яъни 13 фоизга яқин электрон рецептлар бўйича дорилар сотилган.

206
0
Иллюстрация

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, бугунги кунга қадар Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба туман ва шаҳарларида 400 мингдан ортиқ электрон рецептлар берилган бўлса-да, дорихоналарда уларнинг ҳар саккизинчиси сотилмоқда.

Маълумотларга кўра, давлат тиббиёт муассасаларида 387 002 та, хусусий клиникаларда 25 393 та электрон рецепт берилган. Шу билан бирга, дорихоналарда ушбу даврда электрон рецепт бўйича атиги 54 770 та дори сотилган.

Бу борада прокуратура органлари билан ҳамкорликда назорат кучайтирилади. Дорихоналар ҳақиқатан ҳам электрон рецептлар билан ишлаётганини ва қонунчилик нормаларига риоя қилаётганини текшириш режалаштирилган.

Шунингдек, Солиқ қўмитаси билан биргаликда фақат электрон рецептлар бўйича сотилиши лозим бўлган гормонал, антибактериал препаратлар, шу жумладан антибиотиклар реализацияси устидан назорат ўрнатилади.

Ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ходимларни қўшимча ўқитишдан тортиб жавобгарликни кучайтиришгача бўлган тегишли чоралар кўрилади.

"2026 йил охирига қадар электрон рецептлар тизими Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жорий этилиши керак," - дея қўшимча қилди Абдулла Азизов.

206
0

Изоҳ