"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари нархи оширилишини маълум қилди.
Маълум қилинишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар нархининг ошиши, электр ва фойдаланиш харажатларининг кўпайиши, шунингдек, халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатишни давом эттириш зарурати, электропоездлар инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда модернизация қилиш ҳисобига нархлар 15 фоизга оширилади.
Афросиёб электропоездлари чипталарининг янгиланган нархлари:
Тошкент - Бухоро:
VIP - 1 138 000 сўм;
Бизнес - 760 000 сўм;
Эконом - 509.000 сўм.
Тошкент - Қарши:
VIP - 976.000 сўм;
Бизнес - 642.000 сўм;
Эконом - 429.000 сўм.
Тошкент - Самарқанд:
VIP - 709.000 сўм;
Бизнес - 455.000 сўм;
Эконом - 311.000 сўм.
Шу билан бирга, "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" йўловчи поездлари чипталари нархи 15 фоизга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг тегишли қарорига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилмоқда.
Изоҳ