Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабида 11-синф ўқувчиси Б.С. шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Н.Ш.га нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этгани ҳақида айтилган хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат бир неча ой аввал мактаб ҳудудидан ташқарида ва ўқув жараёнидан ташқари вақтда содир бўлган.
"Ҳодиса тафсилотлари мактаб маъмурияти томонидан ўрганилиб, ота-оналар иштирокида муҳокама қилинди ҳамда ички ишлар органлари ходимларига етказилди. Воқеа вояга етмаганлар иштирокида содир бўлгани учун унга ваколатли органлар томонидан амалдаги қонунчилик доирасида ҳуқуқий баҳо берилмоқда," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.
Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ