• 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 12:43

Тошкентда ўқ-дориларни 1300 долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Аниқланишича, эркак жанговар патронларни ўз ҳамкасбидан сотиб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

162
0
Видеодан кадр

ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда 24 ёшли фуқаро 5,45 мм калибрли 22 дона жанговар ўқларни 1300 долларга сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, ушбу фуқаро муқаддам Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида портлатувчи-ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Маълум бўлишича, у ўқ-дориларни илгари хизмат қилган ҳарбий хизматчидан 10 млн сўмга сотиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 248-моддаси 3-қисми (ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

162
0

Изоҳ