Бугун Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги шифохонада шифокорлар томонидан нотўғри укол қилиниши оқибатида келин вафот этгани айтилган хабар ижтимоий тармоқда сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 12 январь куни соат 17:00 атрофида Пайариқ туман ИИБ Навбатчилик қисмидан келиб тушган хабарга кўра, Пайариқ туманида яшовчи 1992 йилда туғилган К.З. Пайариқ туман Челак шаҳар 1-сон шифохонасига яқинлари ҳамроҳлигида олиб келинган. Челак шаҳар 1-сон шифохонаси қабул бўлимида К.З. вафот этганлиги қайд этилган.
Аниқланишича, К.З. 2026 йилдан буён Челак шаҳридаги "Отамуродова Хадича Турсуновна" МЧЖ акушер-гинекологи Х.О.дан бачадон бўйи эрозиясини музлатиш амалиётини олиб келган.
Ҳодиса жойига туман прокуратураси катта терговчиси С.Раббимов, туман ИИБ ЭКГ мутахассиси О.Оламгиров, туман СТЭ эксперти А.Абдурахмонов ва бошқа тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган. Марҳума К.З.нинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ