• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 14 январ 21:34

Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Фаластиннинг янги элчиси Ваил Аҳмад Баттрехини қабул қилди.

191
0
Ўзбекистон ТИВ

Бахтиёр Саидов Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ваил Аҳмад Баттрехидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Фаластин муносабатларини икки ва кўп томонлама шаклларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Бу лавозимда 2022 йил апрелидан 2025 йил октябригача Ўзбекистондаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилган Жавад Муҳаммад Авад ўрнини Ваил Аҳмад Баттрехи эгаллади.

191
0

Изоҳ