Ўзгидромет хабарига кўра, мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда, бу эса ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин.
"Ушбу жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва антициклон кириб келиши даврида атмосферада ҳаво алмашинуви заифлашади. Натижада атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар ва майда заррачалар (РМ2,5/РМ10) тўпланиши мумкин, бу эса ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичларининг ошишига олиб келади. Бу жараён 3 кун давом этиши мумкин," - дейилади хабарда.
Сўнгра антициклон таъсири аста-секин кучаяди ва 16-17 январь кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Кундузи ҳам ҳаво ҳарорати пасаяди, кечаси ва эрталаб совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Антициклон таъсири натижасида ёғингарчилик ҳам кутилмоқда. Айрим жойларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
"Ёғингарчилик ва шамолнинг кучайиши атмосферада тўпланган майда заррачаларнинг ювилиб кетишига ёрдам беради, бу эса атмосфера ҳавоси сифатининг вақтинча яхшиланишига олиб келиши мумкин," - дея қўшимча қилди Ўзгидромет.
Изоҳ