• 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:16

Ўзбекистонда аэропортлар номлари ўзбек тили меъёрларига мувофиқлаштирилади

Янги талаблар республика бўйлаб автовокзаллар ва автостанцияларга ҳам тааллуқли. Тегишли қарор ҳукумат томонидан қабул қилинди.

253
0
Uzbekistan Airports.

Ўзбекистондаги аэропорт, автовокзал ва автостанцияларнинг номлари давлат тили қоидалари ва нормаларига мувофиқлаштирилади, бир қатор объектларга янги номлар берилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 9 январдаги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Транспорт вазирлиги уч ой муддатда:

аэропортлар, автовокзаллар ва автостанцияларнинг номлари давлат тили қоидалари ва нормаларига мувофиқлаштирилиши, шунингдек уларга янги номлар берилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар, хариталар ва маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритсин;

аэропортлар, автовокзаллар ва автостанцияларда ўрнатилган пешлавҳалар ва ахборот кўрсаткичларидаги ёзувлар давлат тили қоидалари ва нормаларига мувофиқ лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида бажарилишини таъминласин.

Мамлакатимиз бўйича жами 161 та аэропорт, автовокзал ва автостанция давлат тили қоидалари ва нормаларига мувофиқлаштирилади, 21 та объектга янги ном берилди.

Хусусан, Қашқадарё вилоятидаги "Муборак" автостанцияси - Муборак, Андижон вилоятидаги "Эски Марказ" автостанцияси - Эскимарказ, "Абу-Сахий" автостанцияси - Абу Сахий деб қайта номланмоқда.

Тошкентдаги "Тошкент - Шарқий" аэропорти "Toshkent-Humo," "Boburshoh" автостанцияси "Водий йўли" деб қайта номланади.

Хоразмдаги "Урганч" автовокзалига Ўзбекистон, Навоий вилоятидаги "Кармана" автовокзалига Навоий номи берилади.

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб турар ва нотурар жой объектларини қуришда объект номи давлат тилида кўрсатилиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик. Ҳукуматнинг тегишли қарори ўтган йилнинг октябрь ойида қабул қилинган эди.

253
0

Изоҳ