• 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:28

Чирчиқда ногиронлиги бўлган болаларга тарбиячилар қўпол муносабатда бўлди - видео

Ихтисослаштирилган болалар боғчаси тарбиячилари тарбияланувчиларнинг юзларига, бошларига уриб, қўлларидан тортишган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги текширув ўтказди.

223
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбиячилар имконияти чекланган болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.

Текширув давомида тарбиячиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди. Натижада қўпол муомалага йўл қўйган тарбиячилар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Шунингдек, Болалар омбудсмани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида ота-оналар ва тарбиячилар билан тушунтириш суҳбатлари ўтказилди.

Қайд этилишича, мазкур ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси биноси ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли тарбияланувчилар қўшни мактабгача таълим муассасасига вақтинча жойлаштирилган. Воқеа айнан шу вақтинчалик жойлаштириш жойида содир бўлган.

223
0

Изоҳ