Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 30 декабрь куни 2004 йилда туғилган шахс интернет ижтимоий тармоғининг Telegram мессенжеридаги ўзига тегишли профиль орқали Телеграм каналларидан бирининг изоҳ қисмида диний адоватни тарғиб қилувчи маълумотни тарқатганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-3-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судининг 2026 йил 9 январь кунидаги қарорига кўра, мазкур шахснинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-3-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ