• 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:49

Ўзбекистонда боланинг фамилияси сифатида отасининг исмини ишлатишга рухсат бермоқчи

Депутатлар болага отасининг исми бўйича фамилия бериш имкониятини назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозирги вақтда боланинг фамилияси ота-онасининг фамилияси ёки бобосининг исми бўйича аниқланади.

195
0
Янгиҳаёт туман ҳокимлиги

Ўзбекистонда ота исмини боланинг фамилияси сифатида ишлатишга рухсат берилиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Оила кодексига тегишли қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Мазкур лойиҳа доирасида Оила кодексининг 69-моддасига қўшимча киритиш таклиф этилди. Унга кўра, боланинг фамилияси ота-онасининг фамилиясига қараб белгиланади ёки ота томонидан ҳам, она томонидан ҳам бобоси номидан ёзилади.

Адлия вазири ўринбосари Нўмон Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда миллий анъаналарга кўра, ота ёки она томонидан болага кўпинча бобосининг исми бўйича фамилия берилади.

"Болага отасининг исми бўйича фамилия бериш имконияти йўқлиги қонунчилик нормаларининг турлича талқин қилинишига ва фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Масалан, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг фарзандлари ўз фарзандларига ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган отасининг фамилияси бўйича фамилия беришни хоҳламайди," - деди Нўмон Муҳаммадиев.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатларда ҳар куни 10-15 нафар ота-она гувоҳнома олгандан сўнг маълум вақт ўтгач, фарзандларининг фамилияси ва исмини ўзгартириб, туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритади.

Адлия вазири ўринбосари халқаро тажриба ўрганилганини ҳам маълум қилди. Хусусан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, шунингдек, Туркманистонда болага отасининг ёки бобосининг исми бўйича фамилия бериш имконияти мавжуд.

Мазкур қонун лойиҳаси фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг хоҳиш-истакларини миллий ва диний анъаналаримизга мос равишда рўёбга чиқаришга қаратилган.

195
0

Изоҳ