Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.
"Ҳарбий хизматчилар меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилиш доимий эътиборимиз марказида бўлиши керак," - деди президент.
Жумладан, 1 апрелдан бошлаб Мудофаа вазирлиги офицерларининг хизмат йиллари учун устама миқдори 2 бараварга оширилади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик пул таъминоти 10 фоизга оширилади.
Бундан ташқари, ҳудудий мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда эса яна 50 фоизга оширилади.
Қуролли Кучлар сафида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчилар учун пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган ойлик пул таъминоти миқдори 75 фоиздан 100 фоизга оширилади.
Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилиши кенгайтирилади.
Мутасаддиларга ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, парламентга киритиш топширилди.
Изоҳ