• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 17:00

Бухорода халқаро террористик ташкилотни криптовалюта орқали молиялаштирган ота қамалди

Унинг ўғли Сурия давлатидаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиб, жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга террористик ташкилотни интернет орқали молиялаштирган.

464
0
Видеодан кадр

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс ёт ғоялар таъсирида 2019 йилда Сурия давлатидаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган. У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, террористик ташкилотнинг молиявий таъминотини яхшилашга кўмаклашган.

2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди ва натижада катта миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлади.

Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 155-3-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, у ўзининг қабиҳ ишларига Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган ўз отасини ҳам жалб қилди. Ота эса ўғлининг айтганларини бажарди.

Хусусан, 2022-2025 йиллар давомида ота "BINANCE" халқаро крипто-биржаси орқали жами 13 597 USDT крипто-валютасини ўғлига юборган.

Таъкидлаш лозимки, ота муқаддам диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланганлиги учун 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, ЖКнинг 244-1-моддасига асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ эса Бухоро шаҳар судининг ажрими билан, у шартли равишда озод қилинган.

Лекин, у давлат томонидан ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан, билдирилган ишончни суиистеъмол қилди.

ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ҳаракатларига чек қўйилиб, жиноят иши қўзғатилди.

Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан 1965 йилда туғилган мазкур фуқаро ЖКнинг 155-3-моддаси 2-қисми "а" банди ва 278-8-моддаси 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Унинг 1999 йилда туғилган ўғли эса ЖКнинг 244-1, 244-2, 155-2, 155-3-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

464
0

Изоҳ