• 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 январ 19:00

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқарувининг янги раиси тайинланди

Ушбу лавозимни жамиятнинг собиқ раиси Абдуғани Сангиновнинг ўғли эгаллади.

218
0
uzgidro.uz

Абдураҳмонов Ислом Абдуғаниевич "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Ушбу қарор акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши давомида қабул қилинди.

Ислом Абдураҳмонов билан уч йил муддатга меҳнат шартномаси тузилган.

Бунгача у 2018-2025 йилларда "To‘palang HPD Holding" МЧЖ раҳбари бўлган.

Қайд этилишича, Ислом Абдураҳмонов 2017 йилнинг май ойидан 2025 йилнинг декабрига қадар "Ўзбекгидроэнерго" АЖга раҳбарлик қилган Сангинов Абдуғани Абдураҳмоновичнинг ўғли ҳисобланади.

Абдуғани Сангиновнинг ўзи ўтган йилнинг декабрь ойида "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига раҳбар этиб тайинланган эди.

218
0

Изоҳ