Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан ўртача тезликгача эсади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 0...-5 даража совуқ атрофида, шимолда -6...-8 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 январда +6...+9 даража илиқ, 9 январда +9...+12 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 0...-2 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 январда +7...+9 даража илиқ, 9 январда +10...+12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ