• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:48

Энди фуқаролар курьерлик жўнатмалари ҳақидаги маълумотларни MyGov порталида онлайн олишлари мумкин

ЯИДХПда бепул онлайн-сервис ишга туширилди, унинг ёрдамида курьерлик жўнатмалари, шу жумладан қиймати, оғирлиги ва қолган лимити тўғрисидаги маълумотларни билиб олиш мумкин.

88
0
UzNews.uz

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида халқаро курьерлик жўнатмалари тўғрисидаги маълумотларни текшириш имконияти яратилди.

Сайтда "Жисмоний шахслар номига келиб тушган халқаро курьерлик жўнатмалари тўғрисида маълумот" хизмати ишга туширилган.

Фуқаролар қуйидагиларни онлайн текширишлари мумкин:

• жорий ой учун қолган лимит;
• жўнатманинг номи, рақами, оғирлиги ва қиймати;
• жўнатувчи ва курьерлик ташкилотининг номи, шунингдек уларнинг СТИРи.

Хизмат ҳақи бепул.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда курьерлик жўнатмалари орқали божсиз олиб кириш меъёри ойига 200 долларни ташкил этади.

88
0

Изоҳ